Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — интернети энг арзон мамлакатлар қаторига кирди

Ўзбекистон — интернети энг арзон мамлакатлар қаторига кирди

Иллюстратив фото

Британиянинг cable.co.uk портали 230 мамлакатдаги интернет нархлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, интернети арзонлиги бўйича Ўзбекистон дунёда 21-ўринни эгаллаб турибди. Портал маълумотида келтирилишича, мамлакатда 1 ГБ интернет учун энг юқори нарх — 23,75 доллар, ўртача нарх — 0,60 доллар, энг паст нарх — 0,01 доллар. Бир йил давомида Ўзбекистон кўрсаткичларини 33 поғонага яхшилаб олди.

Энг арзон интернетга эга бўлган тўрт мамлакат:

  • Исроил — бир ГБ учун ўртача 0,05 доллар;
  • Қирғизистон — бир ГБ учун ўртача 0,15 доллар;
  • Фиджи — бир ГБ учун ўртача 0,19 доллар;
  • Италия — бир ГБ учун ўртача 0,27 доллар;
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг