Оқдарёда янги марказ очилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йилда Каттақўрғон шаҳрида ҳамда 2020 йилда Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида жами 4 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган эди.
Вилоятдаги бешинчи ўқув маркази Оқдарё туманида ташкил қилинди. Шу йилнинг 16 октябрь куни марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Н.Сулаймонов, ҳокимнинг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари С.Луқмонов, АКТ вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари раҳбарлари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.
Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар компютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказ ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази, робототехника ўқув маркази ва киберспорт йўналишларидан ташкил топган.
Шунингдек мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсад қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter