OLX-да иш: инсонларнинг орзуидаги иш учун муваффаққиятли ваканcия яратиш
Биз бўш иш ўринларини жойлаштиришда йўл қўйиладиган хатолар, эътиборга олиниши керак бўлган маслаҳатлар ва лайфхакларни тўпладик. Номзодлар сизни осонликча топишлари учун ушбу маълумотларни ўқинг, ёдланг, сақланг ва улардан самарали фойдаланинг.
OLX ваканcияларни жойлаштириш учун идеал тузилишга эга. Сиздан нима талаб қилинади? Компаниянгиз ҳақида муҳим маълумотлар билан бирга ходимга қўйиладиган дастлабки талаблар, иш шароитлари ҳамда бошқа зарур маълумотларни қисқа ва лўнда ҳолда кўрсатинг. Профессионал HR менежердан бўш иш жойини қандай жойлаштиришга ёрдам берадиган бир неча маслаҳатлар.
ИШ бўлимида лозим бўлган ходимнинг ихтисослигини кўрсатинг. Бутикка сотувчи-маслаҳатчи қидираяпсизми?- Чакана савдо / Сотиш. Болалар боғчаси учун қўриқчи керакми? - Қўриқлов / Хавфсизлик. Агар танловда шубҳангиз бўлса-хавотир олманг: OLX ваканция эълонини яратиш жараёнида сизга СОҲА бўйича маслаҳатлар беради.
- Лавозим номи
Лавозим / ихтисослик аниқ ва лўнда кўрсатилади: Ўқув марказига инглиз тили ўқитувчиси / Ивент-агентлигига сўзлашув жанри актёри ва ҳ.к.
Тавсифга ўтамиз – бу бўш иш ўринга бўлган талабнинг энг муҳим қисми. Бу қисм тўрт пункдан иборат бўлса мақсадга мувофиқ бўлади: компаниянгиз ҳақида маълумот, ходимга қўйиладиган талаблар, унинг вазифалари, иш шароитлари. Бошладик.
- Компания ҳақида маълумот:
Ҳамкасбларингизни вакансияларини ўрганиб чиқинг ва ўзингизнинг устунлик жиҳатларингизни кўрсатинг.
- Ходимга бўлган талаб:
Номзодингиз эга бўлиши керак бўлган зарурий касбий хусусиятларни тавсифланг (чет тилларни билиш, ихтисослашган маълумот, компьютер дастурларини билиш даражаси ва бошқалар).
Ходимингизни коллектив билан киришиб кетишини таъминловчи шахсий фазилатларни кўрсатинг: одоб-ахлоқ, мулоқотга киришувчанлик, ишига масъулият билан ёндашиш ва ҳ.к.
- Ходимнинг вазифалари:
Ходимнинг иш жараёнида бажариши керак бўлган мажбуриятлари ва ҳал қилиши лозим бўлган масалалар доирасини шакллантиринг.
- Шароитлар:
Иш ва таътил жадвали, компаниянинг жойлашган манзили бўйича муҳим белгилар, хусусан метрогача бўлган масофа ва бошқа муҳим маълумотлар: компания бепул тушлик билан таъминлайдими, дам олиш кунлари корпоратив саёҳатлар уюштириладими ва номзод учун муҳим бўлган бошқа рағбатлантиришлар.
Иш ҳақи (маош) - танловнинг асосий омилидир. Агар мавжуд бўлса нюансларини кўрсатинг (келишилган иш ҳақи, қўшимча иш ҳақи ва ҳ.к.). Синов муддати учун иш ҳақи ва унинг кейинчалик ўсиш эҳтимолини, шунингдек маош бериш жадвалини (аванс, маош, бонуслар) кўрсатишни унутманг.
Интервью натижалари бўйича номзоднинг даражасига кўра маош белгилашни режалаштираяпсизми? Сиз тўлашга тайёр бўлган оралиқни ҳам кўрсатиб ўтинг.
- Умумий тавсиялар:
Сиз компаниянгиз ҳажмидан қатъий назар жиддий иш берувчисиз, шунинг учун компаниянинг логотипи ёки фотосуратларини юклаш орқали профилингизни мос равишда ишлаб чиқинг - улар сизнинг барча рекламаларингизда кўрсатилади.
Ваканция матнини абзацларга - семантик қисмларга ажратинг, ўқиш ва тушуниш қийин бўлган “варақ” нашр қилманг. Муҳим маълумотларни қалин харф билан белгиланг.
Биз сиз учун идеял ваканция вариантини тузиб чиқдик.
Ахир ҳар бир иш кимнингдир орзуидир!
OLX – бу ходимларни излаш учун энг қулай хизмат, бу ерда сиз бизнесингизга керакли ходимни аниқ топасиз. Бўш иш ўринларини OLX-да жойлаштиринг ва жамоангиз бозорда энг зўрлардан бўлсин!
HR-янгиликларидан «OLX Работа/Ish» телеграм каналидан хабардор бўлишингиз мумкин.
Саволлар борми? https://t.me/Otabek_Abdullaev_OLX - га мурожаат қилинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter