Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис телефонда учинчи қулоқ ҳам эшитаётганининг асосий белгиларини маълум қилди

Мутахассис телефонда учинчи қулоқ ҳам эшитаётганининг асосий белгиларини маълум қилди

Фото: «Tele4n.net»

Компаниялар хавфсизлигини амалий таҳлил қилиш лабораторияси эксперти Дмитрий Курамин телефонда икки суҳбатдошни учинчи шахслар тинглашаётганининг аниқ белгиларини маълум қилди, деб ёзади «Газета.Ru».

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, камдан-кам ишлатиладиган мобиль иловаларнинг тармоқдаги фаоллиги кескин ошишига эътибор бериш керак. Иккинчидан, аккумулятор қуввати ва трафик сарфининг кескин ошиши ҳам телефонни кимдир тинглаётганидан дарак беради.

Шунингдек, телефон маълумотларни узатишда шифрлашдан фойдаланмаётгани тўғрисидаги хабар ҳам «индикатор» вазифасини ўташи мумкин.

Бундай вазиятда Курамин телефон ишлайдиган таянч станцияларнинг идентификаторларини уяли алоқа операторлари томонидан тақдим этилган рўйхат билан таққослайдиган дастурни юклаб олишни тавсия этади. Қурилмага антивирус дастурини ўрнатиб, мунтазам янгилаб туришни унутмаслик керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг