Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мобиль қурилмаларнинг инсон организмига зарари йўқлиги исботланди

Мобиль қурилмаларнинг инсон организмига зарари йўқлиги исботланди

Мобиль қурилмаларнинг радиочастоталари зарарлими?

Фото: «4PDA»

Америкалик олимлар мобил телефонлардан тарқайдиган нурнинг инсон соғлиғига етказадиган зарари устида тадқиқот ўтказди. Уларнинг мақсади мобиль қурилмаларнинг радиочастоталари мия саратонига олиб келади деган фаразларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини исботлашдан иборат бўлди, деб хабар берди «4PDA».

Мобиль телефонлар рентгенга тушгандаги ёки ядровий чўкиндиларга қараганда камроқ нур тарқатади. Ионлашган нурлар ДНК нуқсонини юзага келтиради, натижада эса одамда саратон пайдо қилиши мумкин. Олимлар эса мобиль телефонлар мутлақ бошқа усулда ишлашини исботлади.

Тадқиқотчилар икки йил давомида каламушлар устида ҳар куни 9 соатлаб 2G ва 3G тармоқлари орқали синов ўтказди. Натижада айрим эркак каламушларнинг юрагида ўсимта пайдо бўлган, урғочилари мутлақ соғ қолган. Иккинчи тажриба давомида эса иккала турдаги каламушларга ҳам зарар етмаган. 

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, телефондан фойдаланувчиларнинг аксарияти ўз вақтини радиочастотали нурланиш остидаги каламушлардан кўра камроқ ўтказади.

Якуний хулосаларга кўра, Америка онкология ҳамжамиятининг бош тиббиёт ходими Отис Браули мобиль телефонлардан фойдаланиш ва одамда саратоннинг ривожланиши борасида ўзаро боғлиқлик мавжуд эканлигини исботловчи ҳеч қандай далил топилмаганини тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг