Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Mening fikrim» порталида яна бир петиция ўн минг овоз тўплади

«Mening fikrim» порталида яна бир петиция ўн минг овоз тўплади

Фото: «Xabar.uz»

Порталда эълон қилинган «Шаҳар ва қишлоқлар ҳудудида дарахтларни ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилиш» онлайн-петицияси 2 июнь куни керакли 10 минг овозни тўплади. Энди ушбу жамоавий мурожаат ҳам Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилади.

Петицияда шаҳар ва қишлоқлар ҳудудида зудлик билан ҳар қандай дарахтни кесишга икки ойлик мораторий эълон қилиш таклиф қилинган. Ушбу муддатда парламентарийларга республика даражасидаги қонунларга ўзгартишлар киритиш, шунингдек, ҳокимиятлардан дарахтларни кесиш ҳуқуқини олиб қўйиш, экологик полицияни ташкил этиш ва дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорини 50.000.000 сўмгача ошириш каби таклифлар билдирилган.

Белгиланган тартибга кўра, Олий Мажлис жамоавий мурожаатни 60 кун давомида кўриб чиқади.

Шу тарзда, мазкур петия «Mening fikrim» порталида керагича овоз тўплаган учинчи жамоавий мурожаат бўлди. Бунгача транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат бериш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот — «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони билан тақдирлаш ҳақидаги петициялар ўн мингтадан овоз тўплаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг