Майнинг фаолиятга рухсатнома берадиган ташкилот белгиланди
Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади.
Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.
Шунингдек, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter