Кремний водийсида робот буюртма бўйича овқат ташишни бошлади (фото)
Кремний водийсида тоза ҳавода овқатланишни истовчилар ёки ошхонаси йўқ офисда ишловчилар учун овқат етказиб мўлжалланган олти ғилдиракли робот ишга туширилди, деб хабар беради «Hi-News».
«Starship Technologies» компаниясига тегишли маҳсулот Маунтин Вью кўчаси бўйлаб ҳаракатлана бошлади. 2018 йил охирига қадар компания шу турдаги роботларни 1000 нусхада йўлга қўяди. Улар таомларни ресторанлардан буюртмачига етказиб бериш билан шуғулланади.
Аввалига «Starship Technologies» ва «Skype» асосчилари Ахти Хейнла ва Янус Фриис Марс ҳамда Ой юзасидаги тош намуналарини йиғишга ихтисослашган роботни яратиш устида иш олиб борган. Шу сабабли робот-етказиб берувчи ўз кўриниши билан мультиварка ва марсоходни ёдга солати. Улар ўз ғоясини амалга ошириш учун инвесторлардан 2016 йилда 17 миллион доллар жалб қилган. Асосий сармоячи «Daimler» компанияси.
Робот соатига 6 километр тезлик билан пиёдалар йўлакчалари орқали ҳаракатланади. Унга тўққизта камера ва ултратовуш датчиклари ўрнатилган. Чорраҳаларни эса қоидаларга риоя қилган ҳолда кесиб ўтади. У светофорнинг рангларини бемалол ажрата олишга қодир. Агарда кимдир унинг ўғирлашга ҳаракат қилса, робот офисга сигнал юборади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter