Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ихтирочилик ва инновацион фаоллик рағбатлантирилади

Ихтирочилик ва инновацион фаоллик рағбатлантирилади

Фото: «Thermofin»

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш мақсадида «Best IP – 2018» танловини эълон қилди.

Танловда «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модел», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши селекция ютуғи», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.

Танловга сўнгги 3 йил (2015 – 2017 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳамда маҳаллий муаллифлар (ҳуқуқ эгалари) томонидан яратилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда селекция ютуқлари қабул қилинади.

Танловнинг ёшлар ўртасидаги «энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи» номинатсияси йўналиши бўйича 40 ёшга тўлмаган ўзининг ЭҲМ учун яратилган дастурига эга бўлган шахслар ҳужжатларини топшириши мумкин. Ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 январидан 2018 йил 10 апрелига қадар қабул қилинади.

Ғолиблар «26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни» арафасида эълон қилинади ҳамда тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг