Истанбулда ҳайдовчисиз бошқариладиган биринчи метро линияси ишга тушади

Линиядан 16та станция ўрин олган.
Истанбулда (Туркия) тўлиқ автоматлаштирилган, поездлар ҳаракати масофадан туриб бошқариладиган метро линияси ишга туширилади. Бу ҳақда Hurriyet Daily News шаҳар муниципалитетига таяниб маълум қилди.
Шаҳарнинг осиёликлар қисмида жойлашган метро линиясининг биринчи босқичини Ражаб Тоййиб Эрдўғон очиб беради.
Дастлаб Бешиктошдан Умраниягача бўлган 20 километрлик метро линиясининг 10,5 километри 16 декабрда, қолган қисми эса 2018 йилнинг июнида очилади.
Линиядан 16та станция ўрин олган ва улар тўлиқ ҳолда ишлаганида бир кунда 700 мингга яқин одамни ташишга қодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter