Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Instagram» кўзи ожизлар учун суратларни таърифлаш хизматини жорий қилди (фото)

«Instagram» кўзи ожизлар учун суратларни таърифлаш хизматини жорий қилди (фото)

Фото: «Global Look Press»

«Instagram» ижтимоий тармоғида кўзи ожизлар ва хира кўрувчилар учун иккита янги хизмат жорий этилди.

Ушбу хизматлар кўзи ожиз фойдаланувчилар учун суратни изоҳлаш — унинг қандай мавзуда экани, суратда нималар тасвирлангани ва бошқа хусусиятларга таъриф беради.

Биринчи функция «Facebook»да ишлаб чиқилган бўлиб, суратда ким ёки нималар акс этганини аниқлайди.

Иккинчиси эса, кўзи ожизларга мўлжалланган хизматни яхшилашга қаратилган. Унга кўра, ҳар бир сурат жойлаётган фойдаланувчи ўз суратига батафсил тавсифлаши мумкин ва у кўзи ожизларга овозли тарзда маълум қилинади.

Янги хизматлар тармоқнинг барча бўлимларида, янгиликлар лентаси, дўстлар ва бошқа фойдаланувчилар ва тавсиялар бўлимида ҳам ишлайди.

https://360tv.ru/media/uploads/article_images/2018/11/20886_4UP-EN.png

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг