Инсондан фарқ қилмайди. Британиялик муҳандислар одамсимон робот яратди (фото)
Британиянинг «Engineered Arts» компанияси муҳандислари одамсимон робот устида иш олиб бормоқда. Фред исмини олган роботнинг нафақат скелети, балки юзидаги ҳар бир хусусияти одамникидан деярли фарқ қилмайди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».
Роботнинг сочлари оқ ва юзи ҳорғин: Фред ўрта ёшдаги одамларга ўхшайди ва максимал даражада оддий кийинган.
«Engineered Arts» компанияси бунга қадар ҳам кўнгилочар боғлар ва киоскалар учун роботларни яратган эди.
Фред улардан анча фарқ қилади: «Ёввойи Ғарб олами» сериалининг янги қисми учун яратилган «Android» конструкция асосида ишланган.
Компания муҳансидлари Фредга одамлар билан гаплаша олиш имкониятини ҳам қўшишган. Фред кўзини пирпиратиши, эснаши ва тинимсиз валдираши ҳам мумкин.
Фредни яратиш учун 12 ҳафта сарфланган: ёзилган минглаб қатор дастурий кодлардан ташқари муҳандислар бу вақт давомида унинг скелетини йиғган, акрил кўзлар ўрнатган ва юз териси максимал даражада реал шаклга келтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter