Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа университетининг уч талабаси АКТ вазирлиги стипендиясига сазовор бўлди

Инҳа университетининг уч талабаси АКТ вазирлиги стипендиясига сазовор бўлди

Фото:«Mitc.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг уч нафар талабаси АКТ вазирлиги стипендиясига сазовор бўлдилар. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Стипендияларга «Компютер ва дастурий инжиниринг «(SOSIE)» факултетининг 4 ва 2-босқич талабалари Дархонбек Маматалиев ва Умматой Йўлдошева, шунингдек «Логистика (SOL)» факултетининг 3-босқич талабаси Азизжон Шодиев сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ушбу стипендияси талабалар эгаллаган билим даражаси, тадқиқотчилик фаолияти, ташаббуслари, намунали хулқи ва интизоми учун берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг