«Google» виртуал офисини тақдим этди — «Microsoft Office»га рақобатчи
«Google» компанияси G Suite офис иловалари онлайн-пакети ребрендингини ўтказди. Пакетнинг янги номи — Google Workspace, унинг таркибига кирувчи Gmail, Чат, Тақвим ва Ҳужжатлар янгиланган логотипларга эга бўлиб, ҳаммаси чамбарчас боғланган.
Масалан, фойдаланувчи ҳужжат билан ишлаш давомида янги саҳифа очмасдан ҳам чатлар ойнасини ишга тушириши ёки тўғридан-тўғри тақдимотнинг ўзидан ҳамкасбларига жамоавий видеоқўнғироқ орқали боғланиши мумкин. Файллар билан ҳам ишлаш шундай, бошқа сервисларни алоҳида очишга ҳожат йўқ.
Бошқа фойдаланувчилар билан мулоқот учун мўлжалланган карточкалар функциялари ҳам @ белгиси воситасида кенгайтирилади — улардан бир йўла хат юбориш ёки видеочатни ишга тушириш мумкин. Юқоридаги барча қулайликлар яқин ҳафта ва ойларда Google Workspace виртуал офисида пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter