Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» ўзининг «Play Music» мусиқий сервисини ёпади

«Google» ўзининг «Play Music» мусиқий сервисини ёпади

Фото: «NV.ua»

«Google» компанияси жорий йил охирига қадар ўзининг машҳур «Play Music» мусиқий сервисини ёпиш ниятида. Унинг ўрнини мутлақо янги дастур — «YouTube Remix» эгаллайди, деб хабар беради «NV.ua».

«YouTube Remix» мусиқий сервиси ҳақида ўтган йилнинг охирларига гап-сўзлар тарқалганди. Ўшанда янги сервис «YouTube»га «Spotify» ва «Apple Music» билан самаралироқ рақобатлашишда ёрдам бериши таъкидланганди.

«Remix» модели «Spotify»никига ўхшаб кетиши тахмин қилинмоқда, фойдаланувчиларга треклар уларнинг сўровларига кўра тақдим этилади.

«YouTube» мусиқий сервиси раҳбари Лиор Коэннинг тасдиқлашича, янги сервис «Google Play Music» ва «YouTube»нинг энг яхши жиҳатларини ўзига қамраб олади».

Ҳозирча компания янги платформага айнан қачон ўтилишини маълум қилмади. Бироқ «YouTube» маъмуриятининг сўнгги баёнотига кўра, бу ҳақда барча фойдаланувчиларга огоҳлантирув «мактуби» юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг