«Google» мусулмонларнинг кўнглига хуш ёқувчи хизматлар тақдим этди
«Google» бугунги кунда интернет тармоғида катта улушга эга бўлган интернет хизматларини таклиф этаётган компания ҳисобланади.
Компания мусулмонларнинг муқаддас ойи Рамазон муносабати билан, мусулмонларнинг кўнглига хуш ёқувчи дизайндаги «Google» қидирув тизими дизайнини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Muslim.uz».
«GoogleDoodle»нинг Рамазонга бағишланган янгиликларидан бири сифатида баннернинг жойлангани бўлди. Бундан ташқари компания ушбу ойда қиблани излаш билан боғлиқ сўровлар кўпайгани сабабли «Qibla Finder» (қиблани топувчи) хизмати ва «Qalam» номли лойиҳасини ишга туширди.
«Qalam» лойиҳасида хаттотлик санъати виртуал оламга кўчирилган. Исталган инсон ўз табригини араб ёзувида юбориши мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter