Google иловаларида хатоликлар кузатилмоқда. Ечим бор
Россиялик фойдаланувчилар Google Android дастурининг сўнгги версиясида хатоликни пайқашди. Дастур ҳар 10-15 сонияда содир бўлмоқда. Ўзбекистонда ҳам кўпчиликда ушбу муаммо учраган.
Муаммо асосан Россия ва Шарқий Европа мамлакатларида Aндроид қурилмадан фойдаланувчиларида учраган, деб хабар бермоқда Downdetector веб-сайти.
Google муаммодан хабардор, тегишли вазифалар компания мутахассисларига юклатилган. Яқинда хатоларни тузатувчи янгиланиш чиқиши кутилмоқда. Вазиятни вақтинча ҳал қилиш йўли топилди: смартфондаги Google дастур белгисини узоқ вақт босиб, маълумот белгисини (и ҳарфи) босиб, шундан сўнг, кўрсатилган менюда қўшимча созлаш бўлимидан (экраннинг юқори ўнг бурчагида учта нуқта) «Янгиланишларни олиб ташлаш» бандини танлаш ва жараён тугашини кутиш тавсия этилмоқда.
Бундан ташқари, иловалар дўкони параметрларида Google Play орқали дастурни автоматик янгилашни олдини олиш элементини ўчириб қўйса ҳам бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter