Ердан ташқарида ҳаёт излари топилди
![Ердан ташқарида ҳаёт излари топилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1868686228.png)
«Хаябуса» зонди ёрдамида Итокава астероидидан келтирилган тупроқ намунасида сув ва органик ҳаёт излари топилгани ҳақида бир гуруҳ олимлар маълум қилишди.
Топилган моддаларнинг келиб чиқиши Ерга тааллуқли эмас, бунга экспертларнинг ишончи комил.
35 миллион тонналик Итокава астероиди Ер ва Марс орбиталари чегараларидаги фазода кезиб юрибди.
Яна бир топилма ҳақида «Россия 24» телеканали хабар берди. Қуёшдан унча узоқ бўлмаган масофада ҳаёт мавжудлиги тахмин қилинаётган экзопланета топилган. Унга «Оловли» супер ер номини беришган.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, экзопланета Ерга жуда ҳам ўхшаш. Фақат ҳарорати жуда баланд — Цельсий бўйича 400 даража атрофида. Унинг атмосфераси ҳаёт учун яроқлими-йўқми, шуни аниқлаш қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter