Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда UZTELECOM'га онлайн уланишингиз мумкин!

Эндиликда UZTELECOM'га онлайн уланишингиз мумкин!

Уй ёки офисдан чиқмасдан  UZTELECOM GSM'га уланишми? Бу осон! Компания сайтидаги янги масофавий уланиш имконияти орқали  UZTELECOM GSM тармоғи абонентига айланинг. Миллий операторга уланинг, ўзингизга ёққан рақамларни танланг, керак бўлса, онлайн тарзда муддатли тўловни расмийлаштиринг!

UZTELECOM GSM тармоғига иккита технологиядан бирини танлаш орқали уланишингиз мумкин: илғор eSIM технологияси ёки анъанавий SIM технологияси.

SIM/eSIM технологияси орқали тармоққа уланиш учун  UZTELECOMнинг www.uztelecom.uz

сайтига кириб, компания хизматлари учун онлайн ариза бўлимида (Мобил алоқа) ариза топширишингиз керак. У ерда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт/ИД-карта/ҳайдовчилик гувоҳномаси) ва бошқа сўралган маълумотларни юклаш орқали ўзингизга ёққан рақам ва тариф режасини танлашингиз мумкин. Сизда муддатли тўлов асосида чиройли рақамларни танлаш имконияти ҳам мавжуд. Агар сиз ушбу вариантни танлаган бўлсангиз, кўрсатилган бўлимда ойма-ой тўлов ва хизмат муддати ҳақида маълумот оласиз.

Ариза қабул қилингандан сўнг, оператор сизнинг алоқа рақамингизга қўнғироқ қилади ва рақам учун тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида хабар беради.

Тўловни амалга оширганингиздан сўнг, оператор eSIM/SIM картани сиз қолдирган манзилга етказиб бериш учун курьерга топширади. Курьер сизни ташрифи ҳақида олдиндан хабардор қилади ва нафақат eSIM/SIM картани, балки илова қилинган ҳужжатларни ҳам олиб келади. Буюртмани қабул қилиш учун сиз шахсингиз ва шартномани имзолашингиз керак бўлади.

UZTELECOM’нинг янги имкониятлари орқали энди орзу қилган рақамингизни олиш учун офисларда навбатда туришингиз ёки йўлда вақт ўтказишингиз шарт эмас. Сайтимизда юқоридаги амалларни бажариб,  UZTELECOM абонентига айланинг.

Муҳим! Аризага илова қилинган ҳужжатлар аниқ кўринадиган бўлиши керак. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан селфи олишда ҳужжатдаги маълумотлар аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Акс ҳолда, тақдим этилган ариза қабул қилинмайди.

Уланиш шартлари:

  • Буюртма беришда абонент ўз шахсини тасдиқловчи тўғри маълумотларни киритиши керак.
  • Танланган рақамга хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш учун абонент буюртмада кўрсатилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси билан бирга бўлиши керак.
  • Рақам абонент тўлови тариф режасига мувофиқ амалга оширилган пайтдан бошлаб фаоллаштирилади (агар сиз пуллик тоифадаги рақамни фаоллаштирсангиз, рақам учун ҳам тўловни амалга оширишингиз керак).
  • eSIM/SIM карта етказиб бериш:

eSIM/SIM картани етказиб бериш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 24 соат ичида, дам олиш ва байрам кунларидан ташқари, келиб тушган мурожаатлар сонига қараб амалга оширилади; Ўзбекистон Республикасининг бошқа барча вилоят марказларига 24 соатдан 48 соатгача; Бошқа барча узоқ жойларга етказиб бериш 24 соатдан 3 иш кунигача амалга оширилади. Зарурият туғилганда, абонент билан яна боғланамиз ва етказиб бериш муддати ҳақида хабар берамиз.

  • eSIM/SIM технологиясидан фойдаланган ҳолда уяли алоқа хизматларига уланиш учун онлайн ариза топширган абонентга танланган рақамни тақдим этган масъул шахс абонент шартномани имзолаганидан сўнг дарҳол eSIM/SIM карта билан абонентни суратга олиши шарт. Масъул ходим олинган аризага фотосурат юклайди ва абонентга хизмат кўрсатилганлиги ҳақида хабар беради.

 UZTELECOM – сизнинг миллий операторингиз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг