Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Clubhouse»нинг андроид-талқини чиқди

«Clubhouse»нинг андроид-талқини чиқди

Фото: «VGTimes»

Россиялик дастурчи, «ВКонтакте» собиқ ходими Григорий Клюшников охирги пайтларда оммалашиб бораётган «Clubhouse» ижтимоий тармоғининг Android тизимлари учун мўлжалланган норасмий талқинини яратганини маълум қилди.

«Clubhouse» андроидлар учун чиқишини кутишга сабрим чидамади ва ўзимникини бир кунда ёздим», — деди у «Twitter»да қолдирган хабарида.

Унинг иловаси «GitHub»даги IT-лойиҳалар хостинги учун веб-сервисда жойлаштирилди.

Дастурчи асосий функцияларнинг айримларини амалга ошира олганини маълум қилди: хоналар рўйхатини кўриш, қатнашчиларни эшитиш, хоналардаги меҳмонлар билан мулоқот қилиш, қатнашчилар рўйхатини реал вақт тартибида янгилаш кабилар. Бироқ фойдаланувчиларга хабарлар келмайди, улар ўз хоналарини ярата олишмайди.

Сервиснинг асл яратувчилари ўзининг ижод маҳсулини блоклаб қўйишлари мумкинлигини ҳам дастурчи истисно қилмади.

Маълумот учун: «Clubhouse» — овозли мулоқот ва онлайн-конференциялар учун янги ижтимоий тармоқ. Фақат таклиф этилганларгина ундан рўйхатдан ўта олишади. Сервис жуда тез оммалашиб кетди, чунки жуда кўп машҳурлар (хусусан, «SpaceX» асосчиси Илон Маск) ундан фойдаланишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг