Чирчиқда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу марказ Тошкент вилоятида ташкил этилган ўн иккинчи ўқув маркази ҳисобланади.
Очилиш маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси, кенг жамоа вакиллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этишди.
Мазкур марказ сўнги русумдаги замонавий компютер техникалари ва мебел жиҳозлари билан жиҳозланган бўлиб, аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари ҳамда корхоналар, ҳукумат ва бошқарув органлари ходимларининг малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек уларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, стартап лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилиш ҳам мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter