Чет элга кетяпсизми? Mobiuz’ning eSIM/SIM-картасини ўзингиз билан бирга олишга бешта сабаб
Мобил оператор 120 дан ортиқ мамлакатлардаги 193 та алоқа операторлари тармоқларида Ўзбекистон билан алоқада бўлишга ёрдам беради.
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан очиқлик сиёсати ва халқаро ҳамкорлиги туфайли ҳар йили миллионлаб Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида хорижга саёҳат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилда хорижга 4,7 миллиондан кўпроқ ўзбекистонликлар сафар қилган бўлса, жорий йилнинг январь-февраль ойларида бу рақам 850 мингдан ортиқни ташкил этди.
Mobiuz’ning eSIM/SIM-картасини ўзингиз билан сафарга олиб кетиш учун бешта ажойиб сабаб бор.
Биринчидан, Mobiuz дунёнинг ўнлаб мамлакатларида қўнғироқлар, SMS ва мобил интернет нархларини босқичма-босқич пасайтирмоқда. Баъзи мисолларни қуйидаги жадвалда аниқ кўриш мумкин.
Mobiuzнинг роуминг хизмати бўйича бир қатор мамлакатларда қўнғироқ ва SMSлар нархлари |
||||
Мамлакат ва энг тежамкор оператор |
Ўзбекистонга чиқувчи халқаро қўнғироқнинг 1 дақиқаси нархи, сўм |
Меҳмон бўлиб турган мамлакат ичида чиқувчи қўнғироқнинг 1 дақиқаси нархи, сўм |
Кирувчи қўнғироқнинг 1 дақиқаси нархи, сўм |
1 та чиқувчи (юборилаётган) SMS нархи, сўм |
Қозоғистон – Kcell, Tele2 |
5 950 |
4 950 |
4 950 |
700 |
Қирғизистон – NUR Telecom |
||||
Тожикистон, Megafon, Tcell |
||||
Россия – МТС, MegaFon, Tele2, TMT |
||||
Арманистон – Armentel, Viva/MTS |
||||
Беларусь – MTS Belarus |
||||
Туркия, Албания, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Уммон, Португалия, Чехия – Vodafone |
7 450 |
5 950 |
9 950 |
1 450 |
Швейцария – Salt |
||||
Грузия – Geocell |
||||
Ҳиндистон – Vodafone Idea India |
||||
Кипр – EPIC (MTN) |
||||
Мальта – Melita |
||||
Швейцария – Salt |
||||
Озарбайжон – Bakcell |
8 842 |
5 053 |
5 053 |
1 264 |
Саудия Арабистони – Zain |
14 950 |
2 950 |
4 950 |
1 450 |
Непал – Nepal Telecom |
14 950 |
5 950 |
5 950 |
1 450 |
Таиланд – AIS(AWN) |
||||
Австралия – Telstra Mobile |
14 950 |
5 950 |
9 950 |
2 450 |
Миср – Vodafone |
||||
Жанубий Корея – SK Telecom, KT Corporation |
||||
Бошқа мамлакатлар |
Барча маълумотни www.mobi.uz веб-сайтидан олишингиз мумкин. |
Иккинчидан, абонент кутилмаган роуминг ҳаражатларидан ҳимояланган бўлади. Mobiuz хорижга чиқишда абонентга автоматик равишда роуминг хизматини ёқиб қўймайди. Хизматни мустақил равишда ёки онлайн ариза ёрдамида улаб олиш мумкин, бундай ҳолатда ҳар бир киши ўз ҳаракатларидан тўлиқ хабардор бўлади ва ўз харажатларини олдиндан режалаштиради.
Исталган жойда бўлганингизда, Mobiuz мобил иловасида роумингни фаоллаштиришингиз мумкин. Агар илова ўрнатилмаган бўлса, www.mobi.uz сайти орқали сўров қолдиришингиз мумкин. Хизматни, шунингдек, компания офисларида ёки интернет-ёрдамчида ёқиш мумкин. Роумингни фаоллаштириш бепул, фақат абонент баланси келгусидаги ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда камида 211 минг сўм бўлиши керак.
Учинчидан, Mobiuzда алоҳида SMS-роуминг хизмати мавжуд. Яъни, роумингда бўлган абонент рақами орқали фақат SMS-хабарларни қабул қилиши ва юбориши мумкин, қўнғироқлар ва мобил интернетдан фойдалана олмайди.
Mobiuz абонент рақамига миллий (Uzcard, Humo) ва халқаро (VISA, Mastercard) пластик карталари уланган бўлса, SMS-роуминг унга жудаям асқотади. Пул ўтказиш ёки валюта конвертация қилишда бемалол SMS-кодлар ва хабарномаларни олиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, хизмат учун ҳеч қандай абонент тўлови олинмайди, SMSлар нархлари эса Ўзбекистон бўйича тўловлар билан бир хил.
Тўртинчидан, агар Mobiuz абоненти бошқа давлатга оддий SIM-картасиз учиб кетган бўлса-да, лекин рақамига зарурат туғилиб қолса, уни eSIM кўринишида олиши мумкин. SIM/eSIM алмаштириш учун масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин, шунда компания операторлари абонент қаерда жойлашганидан қатъи назар, eSIMни ўз ичига олган QR-кодни электрон почта орқали юборади. Мурожаатни ушбу ҳавола орқали юбориш керак бўлади.
Бешинчидан, 2024 йилнинг март ойидан ҳозирги кунгача Mobiuz илғор 5G-роуминг хизматларини тақдим эта бошлади. Агар абонент смартфони 5G тармоқларини қўллаб-қувватласа ва абонент бешинчи авлод тармоқларининг қамров ҳудудида бўлса, у ушбу хизматдан қуйидаги мамлакатларда ва операторларда фойдаланиши мумкин: Omantel (Уммон), Novа (Исландия), Р4 (Польша), Telefonicа (Германия), Sasktel (Канада), Eir (Ирландия), Orange (Франция), MCI (Эрон), MTS (Арманистон), А1 (Австрия), Zain (Саудия Арабистони), Telemach (Cловения).
Бошқа мамлакатларга саёҳатлар ҳар доим ёқимли ҳаяжон ва умидлар билан боғлиқ. Mobiuz роуминг хизмати ёрдамида сиз ҳар доим яқинларингиз билан алоқада бўлишингиз, пул маблағларингиздан қулай тарзда фойдалана олишингиз, мобил алоқа билан боғлиқ барча саволларингиз билан онлайн хизматга мурожаат қилишингиз мумкин!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter