АКТ мактаб ўқувчилари Ўзбекистон номидан иштирок этишади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ мактаб ўқувчилари биринчи маротаба халқаро технология мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон номидан иштирок этишади.
Technovation Girls халқаро танловида Ўзбекистоннинг 29 та жамоасидан 5 нафари ярим финалга йўлланма олишди. Улардан иккитаси (Junior devision) – Mizash ва Origami жамоалари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослашган мактабнинг ўқувчиларидан таркиб топган.
Mizash гуруҳининг қизлари аутизмли болаларнинг ривожланишига ёрдам берадиган интеграциялашган ABA-терапияси билан мобил ўйин ишлаб чиқдилар. Origami жамоаси эса болаларни кибербуллинг таъсиридан ҳимоялаш учун RoundEx дастурини ишлаб чиқишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter