Яна икки ОТМ раҳбари бўшатилди
Термиз давлат университетининг Педагогика институти директори Эшболта Қобулов Атамуродович ҳамда Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори Абдуқаҳҳор Ғаниев Гадоевич лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи қабул қилинган.
Аввалроқ, Улуғбек Ботирович Азизов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори лавозимидан ва Нусратулло Ражабович Баракаев Бухоро муҳандислик-технология институтининг ректори лавозимидан озод қилингани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter