Мактаблардаги якуний имтиҳонлар масаласига ойдинлик киритилди
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова мактабларда якуний имтиҳонлар бўйича саволга жавоб қайтарди.
«Жорий йилда ҳам ўтган йилдаги каби мактаблардаги якуний имтиҳонлар бекор қилинадими, деган саволга, йўқ бекор қилинмайди. Бу йил барча умумтаълим мактабларида босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилишини маълум қиламиз», — деди ХТВ матбуот котиби.
Имтиҳонлар ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш ва карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши назоратга олинади.
Вазирлик ахборот хизматига кўра, имтиҳонлар ўқув йили яунланганидан сўнг, яъни 25 майдан кейин ўтказилади. Ҳар бир мактабда имтиҳонлар бошланишидан камида 10 кун олдин имтиҳон ўтказиш жадвали барча учун кўринадиган жойига осиб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда карантин сабаб имтиҳонлар бекор қилинган ва баҳолар учинчи чорак баллари асосида чиқарилиши тавсия этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter