Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда бошланғич синф ўқувчиси ўқитувчи томонидан калтакланди

Хоразмда бошланғич синф ўқувчиси ўқитувчи томонидан калтакланди

Хоразмда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклагани видеоси тарқалди. 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, Хонқадаги ҳодиса 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 

Ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг