Венгрия ўзбек талабаларига қўшимча стипендия ажратади
Венгрия ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиши учун қўшимча стипендиялар ажратади. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири айтган.
Кеча, 4 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатимизга ташриф билан келган Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашган.
Мулоқот чоғида икки томонлама кун тартиби ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, олий даражадаги мулоқотни давом эттириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини жорий йилда ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.
Учрашувда Венгрия томони минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Шунингдек, БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter