Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда халқаро анъанавий GI 2021 конференцияси ўз ишини бошлади

Тошкентда халқаро анъанавий GI 2021 конференцияси ўз ишини бошлади

Фото: Институт матбуот хизмати

«Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш» мавзуидаги конференция бугунги кундаги долзарб муаммолардан бирига қаратилди. Уч кунга мўлжалланган ушбу анжуман 27-29 январь кунлари соҳага доир муаммоларни ёритиш ва ечимига доир мулоҳазаларни билдириш билан ажралиб туради. У ярим онлайн ва офлайн тарзда давом этмоқда. Бу ҳақда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

GI 2021 конференцияси Эрасмус+ DSinGIS лойиҳаси доирасида ТИҚХММИ ва Обуда Университетининг (Венгрия) Алба Региа техника факультети ташкилотчи сифатида биргаликда ташкил этишди.

Конференцияни Республика олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори, профессор Ўктам Умурзоқов олиб борди.

Ушбу анжуманнинг асосий вазифалари ижтимоий-экологик тизимлар бўйича фаолият юритаётган олимларни тармоқлараро геофазофий докторантура ва илмий тадқиқотларига йўналтириш, шунингдек, Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтиришдан иборат.

Фото: Институт матбуот хизмати

2021 йилда GI конференцияси «Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор  ривожланишни қўллаб-қувватлаш» мавзусига қаратилган. Географик ахборот фани назарий асос сифатида, Геоинформатика методология сифатида ва ГАТ дастурий технологиялар сифатида ахборотни турли манбалар орқали жойлаштириш учун кучли воситалардир. Бу бизнинг муҳит ва табиий ресурсларимиз, иқтисодиётимиз ва охир-оқибат жамиятимизни муваффақиятли бошқариш учун зарур бўлган нарсадир.

Тақриздан ўтган ва конференцияга қабул қилинган энг яхши илмий мақолалар Scopus халқаро библиографик ва абстракт маълумотлар базасига киритиладиган журналда чоп этилгани аҳамиятлидир.

Сессиянинг очилиш қисмида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва бошқалар ўз истакларини билдирдилар.

Сўнгра асосий маърузачилардан Жосеф Штробл (Залцбург университети, Австрия), Маркуш Бела (Обуда университети, Венгрия), Малгорзата Вероне Вожташек (Обуда университети, Венгрия), Житка Кумхалова (Прага шаҳридаги Чехия ҳаёт фанлари университети), Элдар Курбанов (Волга давлат технология университети, Россия), Шуҳрат Шокиров (Австралия Миллий университети, Австралия)лар чиқиш қилдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг