Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ҳокимлиги мактабларда ўқиш борасида «тилга кирди»

Тошкент шаҳри ҳокимлиги мактабларда ўқиш борасида «тилга кирди»

Фото: «Xabar.uz»

11 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб,  босқичма-босқич ўқув  жараёнлари бошланади, дейилади пойтахт ҳокимлиги ахборотида. 

Қайд этилишича, бу борадаги қарор мактаблар раҳбарияти томонидан ота-оналар кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилади.

Ҳокимлик томонидан коммунал хизмат тизимлари масъуллари билан биргаликда бу соҳада юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилиши айтилади.

«Ҳокимлик ахборотида тайинли гап йўқ. Жавоб ўрнига савол кўпайди...

Демак, Тошкент шаҳридаги қайсидир мактабни очиш учун аввал директор ота-оналарни чақиради, кейин шароитга қараб мактабни очиш-очмасликни муҳокама қилади ва шундан кейингина қарор қабул қилишади.

Лекин Мирзо Улуғбек ва Миробод тумани ҳокимликлари аллақачон эртага, 11 январдан дарс бошланишини эълон қилиб бўлдику. Улар қачон ота-оналар кенгашини йиғишга улгурди экан? Кечқурун 11 дами? Ёки кўзбўямачиликка бўлдими ҳаммаси? Хўп, мактабни очишни ким ҳал қилади ўзи: ҳокимларми ёки ота-оналар кенгашими?

Хуллас, «бардак». Боши йўқ, охири йўқ, масъулларнинг ўзи ҳам нима қилаётганини, нима деяётганини билмаяпти», дея ушбу ахборотга муносабат билдирди блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Аввалроқ бир нечта вилоятларда ўқиш бошланиши вақти эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг