Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар учун стипeндия танловига старт берилди

Талабалар учун стипeндия танловига старт берилди

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида республика миқёсида талабалар учун «REGISTON STIPENDIYASI — 2023» танлови ўтказилади.

Унда барча давлат ва нодавлат олийгоҳларида таҳсил олаётган бакалавр босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 30 апрелга қадар онлайн шаклда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

3 босқичли саралаш натижасига кўра ғолиблар «Регистон стипендияси соҳиби» махсус гувоҳномаси, эсдалик совғалар, пул ютуқлари билан тақдирланади.

Шунингдек, танловда иштирок этган номзодларга махсус QR-кодли сертификатлар онлайн топширилади.

Батафсил маълумот: @registon_stipendiya_bot

ТАНЛОВ НИЗОМИ

Маълумот ўрнида, ушбу стипендия хорижий тилларни пухта ўрганган билимдон талабаларни моддий рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, ўқишда қўшимча имтиёз бериш характерига эга эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг