Саломатлиги туфайли имтиҳонда қатнаша олмаган ўқувчилар тақдири нима бўлади?
АОКАда Ижод мактабларига қабул жараёнлари ва янги тартиблар мавзусида брифинг ўтказилмоқда.
Xabar.uz мухбирининг «Саломатлиги ёмонлиги туфайли синовда қатнаша олмаган ўқувчилар кейинчалик қай йўсинда имтиҳон топширишлари мумкин», деган саволига Ижод мактаблари билан ишлаш бўлим бошлиғи Саид Ашуров қуйидагича жавоб берди.
— Ҳозирда ижод мактаблари қабул қоидаларига саломатлиги ёмонлиги борасида ҳеч қандай сўз киритилмаган. Ҳозирги пандемия шароитини инобатга олсак, албатта кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Шунинг учун бу каби ҳолатлар кузатилган тақдирда, ота-оналар томонидан илтимоснома ва боланинг саломатлиги ҳақида шифокор хулосаси илова қилинса, биз буни ижобий ҳал қиламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter