Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди

Қримда тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни Ўзбекистонга кўчиришни сўраб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди.

Маълум бўлишича, мурожаат йўллаган талабалар В.И.Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг учинчи босқичида ўқийди. Тиббиёт факултети талабалари ва уларнинг яқинлари ҳудуддаги хавфсизлик масаласидан хавотир олиб, уларни Ўзбекистондаги университетларга ўтказишда ёрдам сўраган.

Талабалар бу вақтга қадар Россиянинг Ростов шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонасига мурожаат қилганликлари, аммо бош консулхонадан ҳеч қандай ижобий жавоб бўлмаганини таъкидлашган.

Маълумот учун, 1 ноябр куни Давлат қабул комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг