Пул эвазига ўқишга формасиз келиш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар инкор этилди
Ижтимоий тармоқларда «Mening Yurtim» телеканалининг «Марказий студия» дастурида намойиш этилган «Энди таълим муассасасига ўқувчилар мактаб формасида келиши шарт эмас. Бунинг учун 2,23 млн. сўм тўланиши кифоя» мазмунидаги лавҳа тарқатилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилди.
«Вазирликнинг бундай «ташаббус» ҳақида хабари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган.
Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йили бошида ушбу талаблар билан таништирилиб, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланади», — дейилади Халқ таълими вазирлиги муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter