Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик стипендиантлар Германияда таҳсил олади

Ўзбекистонлик стипендиантлар Германияда таҳсил олади

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Германиянинг нуфузли Потсдам амалий фанлар университети (Fachhochschule Potsdam University of Applied Sciences) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумларининг алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га жамғарма матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари Германия университетлари, хусусан Потсдам амалий фанлар университетида ўз илмий фаолиятини амалга оширишни истаган талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг академик ва маданий алмашинуви кўзда тутилган.

Маълумот учун, Потсдам амалий фанлар университети 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 5000 га яқин талаба таҳсил олади. Ўқув предметлари қаторига Шаҳар келажаги, ахборот ва визуализация, ижтимоий ва минтақавий трансформациялар, Европа қурилиши ва маданий ландшафт мавзуларида бир-бирига мос келадиган ахборот ва муҳандислик, ижтимоий-маданий ва дизайн бўйича ўқув курслари киради.

Тадбирда, Ўзбекистон таълим масалалари бўйича конструктив мулоқот учун, шунингдек Германия университетларини Ўзбекистонга жалб қилиш учун очиқ экани таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг