НамДУда тиббиёт факультети ташкил этилади

Айни кунда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида меҳмон бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «ЎзА».
Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари Урал давлат тиббиёт университети ректори Ольга Ковтун билан учрашган. Унда тиббиёт соҳасида мутахассис кадрларни тайёрлаш мақсадида иккита битим имзоланди.

Эндиликда Наманган вилоятида ҳам олий маълумотли тиббиёт мутахассислари тайёрланиши учун имконият яратилди. Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, Наманган давлат университетида тўртта йўналиш бўйича, яъни даволаш иши, педиатрия, стоматология, фармацевтика йўналишлари бўйича янги факультет ташкил этилади. Талабалар янги ўқув йилидан бошлаб қабул қилинади. Шунингдек, наманганлик тиббиётчилар Урал давлат тиббиёт университетида малака ошириш курсида ўқиб, у ердаги клиникаларда амалиёт ўташади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter