Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

Машҳур «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди.

Тўхтамурод Жумаев кўп йиллар давомида математика ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган. 1990-2015 йилларда Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати директори вазифасида ишлаган.

Тўхтамурод Жумаев ташкил қилган Қоракўл мактабида ўзига хос таълим олиш тизими жорий қилинган. Натижада мактаб ўқувчиларининг 90 фоизи олий ўқув юртларига қабул қилинган.

Бундан ташқари, ушбу мактаб ўқувчилари математика фанидан Халқаро олимпиадаларда иштирок этиб, кўплаб медалларни қўлга киритган.

«Xabar.uz» жамоаси етук педагогнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг