Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Контракт тўлашда 10 фоизли чегирма кимларга тааллуқли экани айтилди

Контракт тўлашда 10 фоизли чегирма кимларга тааллуқли экани айтилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилиши юзасидан, жумладан, имтиёз жорий ўқув йилида ўқишга кирганларга тааллуқли эмаслиги ҳақидаги асоссиз хабарлар кўплаб муҳокама қилинмоқда, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида кундузги таълим шаклида таҳсил олиб, 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган (яъни вакцина олган) талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилиши хабар қилинган эди.

Баёнга кўра, 10 фоиз чегирма бонуси инфекцияга қарши ихтиёрий равишда эмланган, тўлов шартнома асосида ўқиётган кундузги таълим шакли бакалавриат ва магистратуранинг барча босқич талабалари учун берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг