Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиёз асосида ўқишга кирган қизга 01-рақамли талабалик гувоҳномаси топширилди

Имтиёз асосида ўқишга кирган қизга 01-рақамли талабалик гувоҳномаси топширилди

Фото: Институт матбуот хизмати

2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига берилган грант ўринларининг 4 фоизи миқдорида қўшимча давлат гранти ажратилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзовнинг хабар беришича, шундай имтиёз асосида институтнинг «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетининг иқтисодиёт йўналиши бўйича талабалик шарафига муяссар бўлган Зилола Раҳимова хонадонига институт проректори Рўзимурат Чориев ва факультет декани Рашид Ҳакимовлар ташриф буюришди.

Улар талаба бўлгани билан Зилола Раҳимовани қутлаб, институт ректорининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган ташаккурнома, биринчи рақамли талабалик гувоҳномаси ва китоблар жамланмасини топширишди.

«Мен ўтган йили ҳам ўқишга ҳужжат топширгандим, – деди Зилола, – лекин контракт асосида ўқишим мушкул бўлгани учун ўқиёлмадим. Бахтим бор эканки, бу йил Президентимиз томонидан берилган имтиёз ва тавсиянома туфайли давлат гранти асосида ўқишга муваффақ бўлдим».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг