Имконияти чекланган талаба 50 дан ортиқ адабиёт намуналарини овозлаштиришга муваффақ бўлди
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факултети II босқич талабаси Мирали Ғиёсов интилувчан ва ғайратли талабалардан. У бир йилдан буён «Навоий университети» овоз ёзиш студиясига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Шу кунгача 50 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарини у ўз тенгдошлари билан бирга овозлаштиришга муваффақ бўлди. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, у барча монтаж жараёнларини ўзи амалга оширади, овоз танлашдаги маҳорати ҳам таҳсинга лойиқ. У ўз жамоасини доимо рағбатлантириб боради. Улар учун қандайдир имкониятлар яратишга интилади. Талабалар ҳам ундан инсонийлик ва ғамхўрликни ўрганмоқдалар.
Куни кеча Мирали бошчилигидаги талабалар студияси аъзолари Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига ўз аудиокитобларини туҳфа этишди. Ушбу жамият мутахассиси Улуғбек Маматхонов талабаларга миннатдорчилик билдирар экан бу хайрли ва беминнат (бепул) ишга қўл урган талабаларимизни олқишлади. Бу аудио китоблар бутун республикамиздаги имконияти чекланган инсонларга, албатта, етказилишини қайд этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter