Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат қарори: ДТМ бошқарув ходимлари маоши оширилади

Ҳукумат қарори: ДТМ бошқарув ходимлари маоши оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (№562, 17.09.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарорга кўра:

  • Давлат тест маркази ҳузурида «Илмий-ўқув амалий маркази» давлат муассасаси ташкил этилди.
  • Марказни ташкил этишдан мақсад тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратишдир.
  • 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошлари оширилади, яъни ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари бўйича тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади;
  • Бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши белгиланди. Агар алоҳида етарли балл тўплай олмаса, унда ўзи тўплаган баллари билан умумий тартибда танловларда иштирок этади.

Давлат тест маркази ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилди ҳамда янгиланган ҳайъат таркиби тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг