Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулируҳбону 33 та, Абдулворис 35 та университетга талабаликка қабул қилинди

Гулируҳбону 33 та, Абдулворис 35 та университетга талабаликка қабул қилинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 250-мактаб ўқувчилари Гулируҳбону Шокирова ва Абдулворис Миркомилов хорижнинг 30дан ортиқ университетига талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019-2020 ўқув йили битирувчиси Гулируҳбону Шокирова мактабни олтин медаль билан тамомлаган илк қалдирғочларидан бири ҳисобланади.

Абдулворис Миркомилов ҳам фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларга эга бўлган.

«Гулируҳбону Шокирова 33 та, Абдулворис Миркомилов 35 та университетга талабаликка қабул қилинди», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг