Энди давлат боғчаларига навбатни онлайн кузатиш мумкин
Бир йилча муқаддам Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун электрон ариза топшириш» хизмати жорий этилганди.
ЯИДХП статистика маълумотларига кўра, бугунги кунгача 1,2 млн дан ортиқ киши ушбу хизмат орқали мурожаат қилган.
Энди ягона порталда давлат боғчаларига навбатни онлайн кузатиш имкони яратилди. Янги хизмат давлат МТМга навбат ҳақида ахборот олиш имконини беради, бунинг учун илгари Ягона портал ёки Давлат хизматлари марказлари орқали берилган аризанинг рўйхат рақамини кўрсатиш зарур.
Маълумотлар барча шахсларга бепул тақдим этилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 244-сон қарори хизмат жорий этилишига ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter