Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қурилган бино бузилади

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қурилган бино бузилади

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Xabar.uz таҳририятига Андижон вилояти Пахтаобод тумани 13-мактаб жамоаси ва ўқувчилар ота-оналаридан мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, таълим муассасасининг спорт майдони ноқонуний сотиб юборилгани ва бугунги кунда суд қарорига ҳам қарамасдан стадион ўрнида қурилишлар кетаётгани, мактабда жисмоний тарбия ва спорт тўгараклари фаолияти тўхтаб қолгани қайд этилганди.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан  назоратга олиниб, ишчи гуруҳ тузилган ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

«Ўрганиш давомида қонун бузилиш ҳолатларига чек қўйилиб суд қарорига асосан қурилиши тугалланмаган бинони бузиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат назорат остида эканини ва бу ҳақда батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг