Андижонда янги институт очилади
Президентнинг «Андижон давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, янги институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Қайд этилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2024 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган 10 нафар чет тили ўқитувчиларини Институт ўқув жараёнига жалб этилишини таъминлайди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Институтга:
- Институт ҳузурида профессионал таржима қилиш йўналишида профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассислари учун тўлов-шартнома асосида маҳаллий ва халқаро экспертларни таклиф қилган ҳолда малака ошириш (ёки интенсив малака ошириш) курсларини ташкил этишда;
- Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган хорижий тил ўқитувчиларини малака ошириш курсларининг якунига кўра чет тили даражасини аниқлаш бўйича сертификат олишларида;
- Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар ва маҳаллий ҳокимият кўмагида TEFL/TESOL курсларини ташкил қилишда;
- Институтга ўқишга кириш мақсадида ҳужжат топшириб талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар орасидан кетма-кетликка қатъий риоя этган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва абитуриент ўртасидаги келгуси 5 йилда ушбу ҳудудда ишлаб бериш шарти билан имзоланган шартнома асосида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча грант ўринлари ажратишда;
- Таълимнинг магистратура босқичида чет тилларни ўқитишнинг халқаро малака сертификатларига (TKT, CELTA, DELTA ва ҳ.к) тайёрлов йўналишларини ташкил этишда кўмаклашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter