Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ювентус» «Наполи»ни мағлуб этиб Италия Суперкубогини тўққизинчи бор қўлга киритди

«Ювентус» «Наполи»ни мағлуб этиб Италия Суперкубогини тўққизинчи бор қўлга киритди

Фото: EPA

Режо-нел-Эмилия шаҳридаги «Мапеи» стадионида Италия Суперкубоги учун финал ўйини бўлиб ўтди: «Наполи» дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритган «Ювентус» ғалаба қозонди — 2:0.

Ғалаба тўпларини Криштиану Роналду ва Алваро Мората 64 ҳамда 90+5-дақиқаларда киритишди. Ўйин охирларида неаполликлар ҳужумчиси Лоренцо Инсинье пенальтидан гол ура олмади.

Шу тариқа «Ювентус» Италия Суперкубогини тўққизинчи марта қўлга киритди, «Кекса синьора» бунгача 1995, 1997, 2002, 2003, 2012, 2013, 2015 ва 2018 йилларда ушбу соврин соҳиби бўлган.

Туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло учун бу мураббийлик фаолиятидаги илк соврин бўлди. У футболчи сифатида уч марта Суперкубок эгаси бўлган — икки марта «Ювентус» (2012, 2013) ва бир марта «Милан» (2004) билан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг