Улуғбек Рашитов Ўзбекистонга биринчи олтинни туҳфа қилди!
Аввалроқ Улуғбек Рашитов ўзбек таэквондочилари ичида илк бор финалга чиққани ҳақида хабар бергандик.
Токио олимпиадасида -68 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов финалда олтин учун кечган баҳсда Буюк Британия вакили Бредли Синденга қарши даянга чиқди.
1-раундда ҳисоб 15:11 тарзида якунланди. 2-раундда 18:11 ҳисоби қайд этилди. Муросасиз кечган ҳал қилувчи жангда ватандошимиз 1-олтин медаль соҳиби бўлди.
Илк олтин муборак бўлсин! Баракалла!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter