Улуғбек Рашитов Ўзбекистонга дастлабки медални тақдим этди
Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунидаёқ ёш спортчиларимиз дастлабки медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таэквондо бўйича -48кг вазн тоифасида юртимиз шарафини қилаётган Улуғбек Рашитов мусобақа давомида Мўғулистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди.
Ҳал қилувчи жангда эса у афсуски россиялик Дмитрий Шишкога имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медалга эга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter