Спорт шарҳловчиси «хавфли вазият»га тушиб қолди (видео)
Таниқли спорт шарҳловчиси Пьер Макгуайр фаолиятида «хавфли вазият» юз берди.
Ўтган душанба, 18 февраль куни Огайо (АҚШ)даги муз саройида «Коламбус Блю Жекетс» ва «Тампа-Бей Лайтнинг» тўқнашди. 57 ёшли шарҳловчи одатдагидек ушбу ўйинни ҳам трибунада ўтириб шарҳлаб борди. Камераларга эса у бошини бурган пайтда бир неча сантиметр наридан ўтиб кетган шайба тушиб қолди.
Мутахассислар Макгуайрнинг жуда ҳам омади келди дейишмоқда, яхшиямки у шайбани пайқамай қолди, агарда ўзини шайбадан қўллари билан ҳимоя қилишга ёки уни уриб юборишга уринганида шикастланиши мумкин эди.
My friends...we almost lost Pierre McGuire.
— Scott Abraham (@ScottABC7) 19 февраля 2019 г.
pic.twitter.com/tVIXSFdo9Q
Шарҳловчи қўрқиб кетгани аниқ, бироқ у ўйин шарҳини охиригача етказиб қўйди ва ҳозир ижтимоий тармоқларда ушбу мавзуда бажонидил ҳазил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter