Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродовнинг жамоаси «Ювентус»дан ҳам очко тортиб олди

Шомуродовнинг жамоаси «Ювентус»дан ҳам очко тортиб олди

Италия чемпионатининг 33-турида «Каляри» ўз майдонида «Ювентус»дан очко тортиб олди.

Раниери жамоаси бу баҳсни ғалаба билан якунлаши ҳам мумкин эди, бироқ сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли дуранг қайд этилди.

Элдор Шомуродов 79 дақиқа ўйнади ва жамоасининг иккинчи голига ҳисса қўшди.

Каляри  Ювентус 2:2

Голлар: Гаэтано (30, пеналти), Мина (36, пеналти) — Влаҳович (62), Доссена (87, автогол).

Эслатиб ўтамиз, «Каляри» аввалги турларда «Аталанта» (2:1) ва «Интер» (2:2)дан ҳам очко тортиб олганди. Ўша ўйинларда Шомуродов гол киритган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг