Сенсация! Ўзбекистонлик шахматчи биринчи рақамли гроссмейстерни енгди
25-31 декабрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи раунди якунланди. Рапид йўналишидаги баҳсларда ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенни мағлуб этди.
Ўзбекистон вакили турнирда 188-рақамда, норвегиялик спортчи 1-рақамда сараланган эди. Ўтган турда Шамсиддин Воҳидов россиялик Станислав Новиков билан дуранг ўйнаганди. Карлсен эса украиналик Адам Тухаевга ютқазганди.
Биринчи раунддан сўнг мусобақа жадвалида АҚШ вакили Хикару Накамура етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса россиялик Владислав Артемиев ва озарбайжонлик Мамедяр Шаҳрияровлар эгаллаб турибди.
Шамсиддин Воҳидовнинг кейинги раунддаги рақиби россиялик гроссмейстер Алексей Дреев бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter